1

Автомобилда халқаро юк ташишларда транспорт воситаларини кузатиб бориш тартиби белгиланди

ЖАМИЯТ 09.07.2021, 17:46
Теглар: янги қарор
Автомобилда халқаро юк ташишларда транспорт воситаларини кузатиб бориш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинча низом тасдиқланди.

Низомга кўра, электрон пломбалар Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ёки транзит тартибида ҳаракатланаётган божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситалари юк бўлимларига божхона хизмати органлари ходимлари томонидан жўнатувчи божхона постида ўрнатилади ва манзил божхона постида ечиб олинади.

Электрон пломбаларни ўрнатиш, ечиб олиш ва сақлаш тартиби ҳамда унга қўйиладиган техник талаблар Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.

Автотранспортларга қуйидаги ҳолларда электрон пломбалар ўрнатилмайди:

  • товар ва транспорт воситалари божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилганда;
  • тирик ҳайвонлар ташилаётганда;
  • товарлар “Автоматлаштирилган тарзда чиқариб юбориш” ахборот тизими орқали экспорт божхона режимига расмийлаштирилганда (қўшимча равишда бошқа товарлар ортилган ҳолатлар бундан мустасно);
  • махсус божхона пломбалари қўйишнинг имкони бўлмаган бошқа ҳолларда.

Электрон пломбалардан фойдаланган ҳолда товарларни ташишда ташувчи томонидан мажбуриятларнинг бажарилмаслиги оқибатида электрон пломбага етказилган зарар ташувчидан манзил божхона постида божхона органлари томонидан ундирилади.

Шунингдек, электрон пломбалардан фойдаланганлик учун йиғим ундирилмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1