АсосийDunyo

Туркманистон Президенти ўғлини Бош вазирнинг молия ва иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлади

'Туркманистон Президенти ўғлини Бош вазирнинг молия ва иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлади'ning rasmi

Туркманистон Президенти Гурбангулы Бердымухамедов ўғли Сердар Бердимуҳамедовни Бош вазирнинг молия ва иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлади.

 Шу муносабат билан ўғлини аввал эгаллаб келган Олий назорат палатаси, Давлат хавфсизлик кенгаши раиси лавозимларидан озод қилди. Бу ҳақда Давлат раҳбари бугун Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг олти ой якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилишида тегишли Фармонларни имзолади, деб хабар берди Туркманистон телевидениясининг "Ватан" янгиликлар дастури.

Сердар Бердимуҳамедов - Туркманистон Президентининг ягона ўғли. У 1981 йил 22 сентябрда туғилган. "Сердар" номи туркман тилидан "етакчи" ёки "йўлбошчи" деб таржима қилинган.

Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар