1

Фарғонада бедарак йўқолган 17 ёшли қиз қидирилмоқда

ЖАМИЯТ 10.07.2021, 11:23
Фарғонада  бедарак йўқолган 17 ёшли қиз қидирилмоқда

2004 йилда Қува туманида туғилган, Болалик МФЙда истиқомат қилувчи Ҳошимова Ёрқиной Ғуломжон қизи қидирилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

У жорий йилнинг 21 июнь куни соат 10:00 ларда  яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолган.

Бедарак  йуколган Ҳошимова Ёрқиной Ғуломжон қизининг алоҳида белгилари:  

Бўйи 155-160 см атрофида, сочи ва қошлари қора.

Эгнида кулранг атлас нусхаси тушурилган кўйлак ва лозим, бошида пушти рангдаги румол, ёзги оёқ кийимда бўлган.  

Бедарак йўқолган Ҳошимова Ёрқиной Ғуломжон қизи ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлар яқин орадаги Ички ишлар органларига ёки  102 қисқа рақамига шунингдек, қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беришлари сўралади.

73: 244-36-22,  315-03-32 факс: 315-11-09

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1