АсосийDunyo

Бугун юз берган зилзила оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

'Бугун юз берган зилзила оқибатида 5 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Тожикистон шарқида юз берган 6 балли зилзила оқибатида беш киши ҳалок бўлди, дея хабар берди РИА Новостига Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот маркази раҳбари Умеда Юсуфий маълумотига асосланиб.

"Зилзила эпитцентри соат Тошкент вақти билан 7: 14да Душанбедан 165 километр шимоли-шарқда ва Рашт вилоятидан 21 километр шарқда содир бўлган. Зилзила эпитцентрида 6, Душанбеда 3 баллик кучга эга бўлган. Ушбу ҳолат оқибатиди беш киши вафот этди ", деди Юсуфий.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистонобод вилоятининг Лангари Шоҳ қишлоғида одамлар вафот этган, Рашт тумани Ҳижборак қишлоғининг икки нафар вояга этмаган фуқароси жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган.

Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар