1

Тошкентда 19 ёшли йигит Дубайдан “Toyota Prado” олиб келиб беришни ваъда қилиб фуқаронинг пулларини ўзлаштирди

ЖИНОЯТ 10.07.2021, 11:55
Тошкентда 19 ёшли йигит  Дубайдан “Toyota Prado” олиб келиб беришни ваъда қилиб фуқаронинг пулларини ўзлаштирди

Чет элдан автомобил олиб келишини ваъда қилган 19 ёшли йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ маълумот берди.

Сергели тумани ИИО ФМБ дан келиб тушган хабарга кўра, 10 июнь куни 19 ёшли Исломбек О. 29 ёшли Шахбозжон Ж. нинг ишончига кириб, унга Дубайдан “Toyota Prado” машинасини олиб келиб беришини ваъда қилиб, 48.000 АҚШ доллар олган.

 Вадасининг устидан чиқмаган Исломбек О. пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми ("Фирибгарлик") билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1