1

Наманганда ТикТокдаги “хайп” учун итни осиб қўйган ёш болаларга чора кўрилди(видео)

ЖАМИЯТ 10.07.2021, 12:55
Наманганда ТикТокдаги “хайп” учун итни осиб қўйган ёш болаларга чора кўрилди(видео)

Аввалроқ, ижтимоий тармоқдларда "Наманганда ёш болалар ТикТокдаги “хайп” учун итни осиб қўйди " номи остида видеоролик тарқалган эди.

Маълумот учун,  24 май куни, Чортоқ туманида яшовчи, Чортоқ тумани ХТБ қаршли умумий таьлим мактабининг 6-сниф ўқувчиси 2008 йилда туғилган, вояга етмаган М.Н. ва шу мактабнинг 5-сниф ўқувчиси, 2009 йилда туғилган, вояга етмаган О.Р. билан биргаликда итни далага олиб бориб ташлаб келиш мақсадида олиб кетиб, дала майдонидаги чинор дарахтига осган.

Ушбу холатни видеотаъсвирга олган, телеграмм ва “Тик-ток” ижтимоий тармоғига жойлаштирган, 2003 йилда туғилган, С.О. ҳамда 2003 йилда туғилган Н.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1891-моддаси 1-қисмига асосан хужжатлар судга тақдим этилган.

 29 июнь куни жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман суди томонидан, 2003 йилда туғилган, С.О. ҳамда 2003 йилда туғилган Н.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1891-моддаси 1-қисмига асосан иш хужжатлари кўрилиб уларга нисбатан 2.450.000 сўмдан жарима жазоси тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Ваояга етмаганлар, 2008 йилда туғилган, М.Н.нинг отаси О.Н ва 2009 йилда туғилган, О.Р.нинг отаси Н.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан тўпланган хужжатлар Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси томонидан уларга нисбатан базавий хисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида яъни 245 минг сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1