1

Диний ташкилот мансабдор шахс устидан судга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод этилади

ЖАМИЯТ 10.07.2021, 14:41
Диний ташкилот мансабдор шахс устидан судга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод этилади

Ўзбекистонда диний ташкилотлар мансабдор устидан судга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод этилади. Бу ҳақда АОКАда 10 июль куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунга биноан:

диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон шаклда, инсон омилисиз амалга оширилиши жорий этилди;

рўйхатдан ўтказувчи адлия идораларига тақдим этиладиган ҳужжатлар сони кескин қисқарди, уларни кўриб чиқишнинг муддати эса 3 баробарга камайди, яъни 3 ойдан 1 ойга туширилди;

диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари қонун билан белгиланиб, унда кўрсатилмаган асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмаслиги таъминланди.

Шу билан бирга, диний ташкилотнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ва тугатиш фақатгина суд орқали бўлиши, рўйхатдан ўтказадиган ва бошқа давлат органлари бунга ҳақли эмаслиги, мансабдор шахсларнинг муайян диний ташкилот қонуний манфаатларини бузувчи хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилинганда диний ташкилот давлат божини тўлашдан озод этилиши каби қўшимча кафолатлар назарда тутилди.

Шунингдек, қонун билан диний ташкилотни тузиш учун талаб этиб келинган маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби бекор қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1