Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Сойкечар қишлоғидан 7,5 километр шимоли-ғарбда жойлашган 5 та участка (Шохсой-1/21, Шохсой-2/21, Шохсой-3/21, Шохсой-4/21, Шохсой-5/21) учун онлайн савдолар 14 июль куни ўтказилиши белгиланган. Ариза бериш 12 июль соат 13:00 га қадар давом этади.
Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомили тасдиқланган. Реализация қилинган участкалар 3 йил муддатга берилади.






