АсосийJamiyat

Давлат хизматчиларининг мол-мулки қай тартибда декларация қилиниши маълум қилинди

'Давлат хизматчиларининг мол-мулки қай тартибда декларация қилиниши маълум қилинди'ning rasmi

Аввалроқ, “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинганини, шунингдек, унга кўра 2022 йил 1 январдан давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилинишини маълум қилган эдик. 

Мазкур фармон юзасидан АОКАда матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар берди:

Маълум қилишича, фармон ижросини таъмилаш учун бир қатор ишлар амалга оширилади. Бу ҳақида Адлия вазири Русланбек Давлетов изоҳ берди :

"Маълумки фармон қабул қилингандан сўнг унинг ижромини таъминлаш масаласи ҳам бор . Бу борада Адлия вазирлигига катта масъулият ва вазифа юклатилган. Хусусан қўшимча 20 та ҳужжат ва 9 та қонун ишлаб чиқилади ишлаб чиқиш зарур. Унда жавобгарлик масаладаридан ташқари бир қанча масалалар акс этади, хусусан, давлат хизматчиларининг мол-мулкларини декларациялаш бўйича, манфаатлар тўқнашуви, фуқаролик ҳуқуқи бўйича, кейин эса бенифициарларни тўғрисидаги баъзи нормаларни ишлаб чиқишимиз лозим.  Шунингдек, 4та Президент қарорини ҳам тақдим этиш вазифамизга юклатилган" -дейди Адлия вазири. 

Бошқа янгиликлар