Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур фармон жамоатчилик муҳокамасига қўйилганидан сўнг, фуқаролар томонидан фақат 3 кун давомида фикрлар билдирилган. Муҳокамалар тўхтаб қолганлиги сабаб фармон ва қарор қабул қилинган.
Шунингдек, аҳоли томонидан муҳокамаларга сабаб бўлган масалалардан бири давлат хизматчиларининг мулки декларация қилиниши юзасидан бўлди. Бу борада жамоатчилик турлича фикр билдирди. "Хўш давлат хизматчиларининг мол-мулки декларация қилиниши ҳам очиқлик тамойилига асосан оммага эълон қилинадими?" деган саволга Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов қуйидагича жавоб берди:
Албатта бу жамоатчиликка эълон қилинади. Бу учун алоҳида платформа яратамиз, яъни бирор ташкилотнинг сайтида эмас, алоҳида бир тармоқда аҳоли қайси амалдорнинг қанча маблағи бор буларнинг барчасини кузатиб туриш мумкин бўлади"-дея изоҳ берди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори.






