АсосийЖАМИЯТ

Пойтахтда "Дамас" ва"Матиз" русумли автомобиллар тўқнашиб кетди

Бу ҳақда  Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди. М...

'Пойтахтда "Дамас" ва"Матиз" русумли автомобиллар тўқнашиб кетди'ning rasmi

Бу ҳақда  Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди. Маълум қилинишича,  10 июль куни соат 13:46ларда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Катта Янгиобод - Чилон-ота кўчалари чорраҳасида, 1992 йилда туғилган  ҳайдовчи И.Т. бошқарувидаги "Матиз" русумли ҳамда 1996 йилда тўғилган Х.Б. бошқарувида бўлган "Дамас" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

 

Натижада икки ҳайдовчи ҳам тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган. Мазкур ЙТҲ юзасидан ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда ЙҲХББ   барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўрамоқда.

Бошқа янгиликлар