Бу ҳақда Euronews хабар қилмоқда. Маълум бўлишича, Испаниянинг сайёҳлик ва кўнгилочар сектори коронавирус билан касалланишнинг кўпайиш таъсирини ҳис қила бошлаган. Франция ҳукумати томонидан ушбу ёзда Испаниянинг курортларига саёҳат қилмаслик тўғрисидаги берилган тавсияномадан сўнг, маҳаллий тадбиркорлар «мавсумни бой беришдан» қўрқишни бошлади.
«Одатда август ойида бизда хорижлик сайёҳларнинг энг юқори чўққиси бор», дейди Барселонанинг сёрфинг мактаби раҳбари.
"Қўшни барнинг ярми бўш, корхоналарнинг кўп ёпиқ. Агар келажакда сайёҳлар сони ҳам камроқ бўлса, биз бизнесни сақлаб қолмаймиз ", дейди уй бекаси.
Германия ҳукумати ҳам Испания учун хавф борлигини истисно қилмаяпти. Бундай ҳолда, уйга қайтиб келган немис сайёҳлари карантиндан сақланиш учун тестларни топширишлари кераклигини жорий қилмоқда.
Дельта штаммининг тарқалиши Португалия учун ҳам таътил режаларини ўзгартирмоқда. Шанба кунидан бошлаб, эмлаш тўғрисидаги гувоҳномаси бўлганларгина у ердаги меҳмонхоналарга жойлаштирилади.






