АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирус ва пневмония билан касалланганлар сони ошиб бормоқда. Ўлим кўрсаткичи ҳам ортди

Кеча юртимизда 485 нафар кишида коронавирус, 274 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар...

Кеча юртимизда 485 нафар кишида коронавирус, 274 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди, дея хабар бермоқда ССВ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021 йил 10 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115963 (+485) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-51 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-16 нафари Андижон вилоятида,

-22 нафари Бухоро вилоятида,

-36 нафари Жиззах вилоятида,

-19 нафари Қашқадарё вилоятида,

-9 нафари Навоий вилоятида,

-15 нафари Наманган вилоятида,

-35 нафари Самарқанд вилоятида,

-18 нафари Сирдарё вилоятида,

-25 нафари Сурхондарё вилоятида,

-19 нафари Фарғона вилоятида,

-14 нафари Хоразм вилоятида,

-52 нафари Тошкент вилоятида,

-154 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 274 нафар кишида пневмония аниқланди.

Касалликдан соғайганлар жами 111189 (+430) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 771 нафарни ташкил қилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар