АсосийJamiyat

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимларига коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича бир қатор топшириқлар берилди

'Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимларига коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича бир қатор топшириқлар берилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти органларининг 2021 йилнинг 6 ойлик фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Департамент бошлиғи Д.Рахимов раислигида видеоселектор тартибида ўтказилган Кенгайтирилган мажлисида Департамент органларининг барча ходимлари иштирок этишди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган тадбирда коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш, шунингдек жиноий даромадларни легаллаштиришга бархам бериш ҳамда жиноятларнинг келиб чиқишига имкон бераётган туб сабабларни бартараф этиш борасидаги ишлар ҳар бир ҳудуд кесимида муҳокама қилинди.

Департамент бошлиғи соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликларни алоҳида қайд этиб, куч  ва воситаларни мансабдор шахсларнинг порахўрлиги, бюджет маблағлари, ерларни талон-торож қилиниши, давлат харидларини амалга оширишдаги жиноятларни барвақт аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилишга сафарбар этиш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Бошқа янгиликлар