Ижтимоий тармоқларда "Хоразм вилояти Янгибозор туманида 30 йиллик дарахтлар кесилмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган видеомурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўрганиш натижаларига кўра, Янгибозор тумани Янгиёп маҳалласида жойлашган Янгибозор истирохат боғи ҳудудида велосипед йўлакчаси барпо этиш мақсадида Янгибозор туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ноқонуний равишда 28 туп дарахт кесилгани аниқланди.
Аниқланган ҳолат юзасида Хоразм вилояти Экология бошқармаси томонидан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарарлар ҳисобланмоқда.
Ҳолат юзасидан яна қўшимча маълумотлар берамиз.