АсосийJinoyat

Тошкентда ўғрилик қилаётгани видеотасвирга тушиб қолган эр-хотин шахси аниқланди

'Тошкентда ўғрилик қилаётгани видеотасвирга тушиб қолган эр-хотин шахси аниқланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Интернет тармоғида тарқалаётган аёл ва эркак кишининг дўкондан ўғрилик содир этаётганлиги видеокузатув камерасига тушиб қолган видеотасвирни ўрганиб чиқди. Мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББга ариза келиб тушмаган. Шунга қарамасдан, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари видеотасвирни ўрганиб, автомобиль рақами орқали ҳайдовчини ва автомобиль эгасини шахсини аниқлашди.    

«Captiva» (давлат рақами 01 D 080 NA) русумли автомобиль 30 ёшли Азиза Д.га тегишли, лекин кўпинча транспорт воситасини ишончнома орқали  унинг акаси 41 ёшли Анвар Д. бошқаради. Ушбу фуқаро топилиб, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББга чақиртирилди. Анварнинг сўзига кўра, ҳолат 2021 йил 26 июнь куни тахминан соат 21.00 ларда, Тошкент вилояти Тошкент тумани Равнақ кўчасида содир бўлган.

Дўкон эгаси Тошкент вилояти ИИББга ариза билан мурожаат қилиб, ҳақиқатдан ҳам ўғирлик юз берганлигини тасдиқлаган ва 225.000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлигини маъум қилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар