1

Спорт фахрийси Роман Итсков вафот этди

ЖАМИЯТ 11.07.2021, 20:56
Спорт фахрийси  Роман Итсков вафот этди

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт, қолаверса Олимпия ҳаракатини ривожлантириш йўлида самарали хизмат қилган фидоий инсон Роман Исаевич Итсков энди орамизда йўқ. У 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Роман Исаевич Итсков 1938 йил 23 август куни Украинада туғилган. Кейинчалик Ўзбекистонга кўчиб келган. Жисмоний тарбия давлат институтини тамомлагач ушбу даргоҳда узоқ йиллар турли лавозимларда, кейинчалик ЎзССР Спорт қўмитасида Олимпия ва оммавий спорт турларини тарғиб қилиш бўлими бошлиғи, 1997 йилдан 2013 йилгача Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси тизимида Олимпия ҳаракатини тарғиб қилиш ва спорт федерациялари билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйишда самарали меҳнат қилган.

2013-2015 йилларда МОҚ раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Ўзбекистон спорт делегацияси таркибида Осиё ва Олимпия ўйинларида иштирок этган. Кўп йиллар давомида ўзбек спортининг ривожи йўлида ўз ҳиссасини қўшиб келган.

Кўрсатган хизматлари учун давлат томонидан Ўзбекистон Республикаси фахрий ёрлиғи ҳамда 2-даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1