1

Тошкентга кетаётган "Дамас" Поп туманида юк машинасига бориб урилди. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган

ЖАМИЯТ 12.07.2021, 08:49
Тошкентга кетаётган "Дамас" Поп туманида юк машинасига бориб урилди. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган

2021 йил 10 июль куни соат 00:20 ларда Тошкент-Ош йўлининг 240 км.да, Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.  

Фарғона вилоятида яшаган, 1974 йилда туғилган фуқаро "Дамас" русумли автомашинасини Водий-Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Андижон вилоятида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги МАН русумли юк автомашинасини орқа қисмига урилган.

Натижада, Дамас автомашинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1