1

Ўзбекистонда пневмониядан касалланиш ошиб бормоқда

ЖАМИЯТ 12.07.2021, 10:22
Ўзбекистонда пневмониядан касалланиш ошиб бормоқда

Кеча юртимизда 458 нафар кишида коронавирус, 297 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021 йил 11 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 116421 (+458) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-43 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-17 нафари Андижон вилоятида,

-15 нафари Бухоро вилоятида,

-56 нафари Жиззах вилоятида,

-17 нафари Қашқадарё вилоятида,

-9 нафари Навоий вилоятида,

-21 нафари Наманган вилоятида,

-39 нафари Самарқанд вилоятида,

-16 нафари Сирдарё вилоятида,

-33 нафари Сурхондарё вилоятида,

-29 нафари Фарғона вилоятида,

-17 нафари Хоразм вилоятида,

-44 нафари Тошкент вилоятида,

-102 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 297 нафар кишида пневмония аниқланди.

Касалликдан соғайганлар жами 111514 (+325) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 774 нафарни ташкил қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1