1

"Агар бу амалга ошса, журналист ва блогерлар кўмакчига айланади" Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Сенатнинг янги қўмитасига таклиф билан чиқди

ЖАМИЯТ 12.07.2021, 10:34
"Агар бу амалга ошса, журналист ва блогерлар кўмакчига айланади" Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Сенатнинг янги қўмитасига таклиф билан чиқди

Аввал хабар қилганимиздек, Олий Мажлис Сенатининг янги ташкил этилган Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг биринчи мажлиси ўтказилди.  

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2021 йил 16 июндаги  фармонида берилган топшириқлар ижроси таҳлили ҳамда Қўмитанинг жорий йил иккинчи ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ҳамда Экспертлар гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ҳам экспертлар гуруҳига аъзо бўлди. Шу мунобсабат билан Уюшма раиси ушбу қўмитага ўзининг таклифини берган. 

"Қўмитага битта амалий таклиф киритдим. Ўйлайманки, бу таклиф амалга оширилса, ҳам қўмита фаолияти самарадорлигига, ҳам журналист ва блогерлар қўмитанинг яқин кўмакчисига айланишига ҳисса қўшади.

Маълумки, деярли ҳар куни жойлардаги муаммолар ҳақида ОАВда танқидий, таҳлилий мақолалар ёритилмоқда. Бироқ тегишли вазирлик, ҳокимлик ва идоралар томонидан кўпинча бу чиқишларга, айниқса, босма нашрлардаги танқидий материалларга жиддий эътибор қаратилмайди, муносабат билдирилмайди. Агар қўмита ҳафтада ёки ўн кунда бир марта (агар ҳамкорлик таклиф этилса, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бунга тайёр) ОАВдаги мана шундай танқидий чиқишларга ва унда кўтарилган муаммоларга мутассадилар эътибор қаратгани ёки йўқлигини ўрганиб боришни йўлга қўйса, Президентимиз фармонида белгиланган кўплаб вазифалар ижросига кўмак берган бўларди.

Шу таклифга нима дейсиз?"- дея ёзиб қолдирган Олимжон Ўсаров ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1