1

Сирдарёда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётганлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 12.07.2021, 11:16
Теглар: Сирдарё, дори
Сирдарёда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётганлар қўлга олинди

     Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
 Маълум бўлишича, Сайхунобод туман бўлими томонидан ўтказилган тадбирда, фуқаро М.Қ. харидор Ф.га 150 дона кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” дори воситасини 12 млн сўмга сотган вақтида ушланган. 

Шунингдек, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, мазкур шахсга дори воситаларини етказиб берувчи шериги А.Х. 600 дона ушбу дори воситасини 30 млн сўмга ўтказиш учун олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1