1

Бухорода 4000 доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

ЖИНОЯТ 12.07.2021, 11:53
Теглар: Бухоро, фирибгар
Бухорода 4000 доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан Миллий гвардия ходимлари билан  ҳамкорлигида ўтказилган  тадбирда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ш.Ш. 2 нафар фуқарони ваколатли танишлари орқали Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувларига асосан давом этган тадбирда, яна бир фуқаро У.Ж. шериги Ш.Ш.дан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1