1

БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармаси Ўзбекистоннинг фуқаросизликка барҳам бериш борасидаги муваффақиятларини олқишлади

ЖАМИЯТ 12.07.2021, 12:18
Теглар: БМТ,қочоқлар ишлари
БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармаси Ўзбекистоннинг фуқаросизликка барҳам бериш борасидаги муваффақиятларини олқишлади

2021 йил 7 июль куни БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармаси Доимий қўмитасининг 81-мажлиси  бўлиб ўтди .Унда фуқаросизликка барҳам бериш масалалари бўйича ўтказилган мазкур алоҳида сессия– муҳим халқаро сана - 1961 йилги Фуқаросизликни камайтириш тўғрисидаги конвенция қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссарининг ўринбосари Жилиан Триггс, АҚШ Давлат департаменти Аҳолишунослик, қочоқлар ва миграция бюроси бўйича давлат котибининг ўринбосари Лесли Зиман, БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Глобал маълумотлар хизмати раҳбари Фолькер Шиммер, ЮНИСЕФнинг Болаларни ҳимоя қилиш департаменти директори Корнелиус Уильямс ва бошқалар сўзга чиққан.

Ўзбекистон томонидан соҳада эришилган ижобий натижалар тадбир иштирокчиларининг эътирофига сазовор бўлди. Уларнинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антонио Гуттеришнинг «#IBelong» - фуқаросизликка барҳам бериш бўйича Глобал кампания юзасидан БМТ олий минбаридан туриб эълон қилган чақириғини  қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистоннинг фуқаросизликка барҳам бериш бўйича сўнгги йиллардаги тажрибаси ҳақида тўхталар экан, А.Саидов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан фуқаросизликни камайтириш борасида кўрилган қатъий чоралар туфайли кейинги 4 йилда бу соҳада вазият тубдан яхшиланганини таъкидлаган.

Хусусан, ҳозирда янгиланган амалдаги "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, мамлакатимизда камида 15 йил давомида яшаб турган ва доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри фуқаролик берилишининг янги тартиби ўрнатилган.

Бундан ташқари БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг 2024 йилгача фуқаросизликка барҳам бериш бўйича Глобал ҳаракатлар режасига кўра, Ўзбекистонда туғилиш ҳолатларини ялпи рўйхатга олишни таъминлаш мақсадида чақалоқларни, шу жумладан, ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ота-оналардан туғилган болаларни расмийлаштириш амалиётига ўзгаришлар киритилди. Айни вақтда расмийлаштирилмаган барча туғруқ ҳолатларини рўйхатга олиш бўйича миллий кампания бошланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1