1

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари энг кўп савдо соҳасида паймол этилмоқда. Кейинги ўринларда эса газ, свет, сув...

ЖАМИЯТ 12.07.2021, 13:14
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари энг кўп савдо соҳасида паймол этилмоқда. Кейинги ўринларда эса газ, свет, сув...

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот хизматининг маълум қилишича, ярим йил давомида ҳуқуқлари паймол бўлган жами 6314 нафар истеъмолчидан мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларнинг 5937 таси яъни, 94,0 % ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 12 166 168 672 (ўн икки миллиард бир юз олтмиш олти миллионбир юз олтмиш саккиз минг олти юз етмиш икки) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.

32 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 1 314 651 898 (бир миллиард уч юз ўн тўрт миллион олти юз эллик бир минг саккиз юз тўқсон саккиз) сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Бундан ташқари, Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан, истеъмолчилардан тушган жами 34 та мурожаат юзасидан уларнинг қонуний манфаатларини кўзлаб, назорат органларига тегишли мурожаатлар йўлланиб, ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига 15 400 000 (ўн беш миллион тўрт юз минг) сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган.

Ҳисобот даврида истеъмолчилар томонидан қилинган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, мурожаатларнинг 2414 таси (38,2%) савдо соҳасига, 803 таси (12,7%) газ таъминоти соҳасига, 673 таси (10,7%) электр таъминоти соҳасига, 326 таси (5,2%) сув таъминоти соҳасига, 226 таси (3,6%) коммунал хизмат соҳасига, 70 таси (1,1%) соғлиқни сақлаш соҳасига, 432 таси (6,8%) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 134 таси (2,1%) транспорт соҳасига, 194 таси (3,1%) алоқа (ва интернет) соҳасига, 1042 таси (11,2%) эса бошқа соҳаларга тўғри келишини кўришимиз мумкин.

Федерация тизимида ташкил қилинган 1091 қисқа рақамли ишонч телефони орқали жами 1750 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши натижасида 1664 таси ижобий ҳал этилишига эришган.

Мазкур ижобий ҳал қилинган мурожаатлар натижасида 1 985 138 782 (бир миллиард тўққиз юз саксон беш миллион бир юз ўттиз саккиз минг етти юз саксон икки) сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига ундирилган.

Бугунги кунда фуқароларимизга янада қулайлик яратиш мақсадида уларнинг тегишли мурожаатлари Федерация тизимида ташкил қилинган 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефони, Федерациянинг виртуал қабулхонаси, Бош прокуратуранинг электрон дастури (crm.trask.uz) ҳамда Президентга мурожаат портали шунингдек, “telegram” ижтимоий тармоғида ташкил этилган “@PotrebitelUz_bot” манзили орқали қабул қилиб келинмоқда. Бунда фуқаро (истеъмолчи)лар реал вақт режимида мурожаатларини қолдиришлари мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1