1

Икки кун давомида “Toshkent city” атрофидаги йўллар автомобиллар учун ёпилади (видео)

ЖАМИЯТ 12.07.2021, 13:25
Икки кун давомида “Toshkent city” атрофидаги йўллар автомобиллар учун ёпилади (видео)

Маълум қилинишича, 15 ва 16 июль кунлари “Toshkent city” мажмуаси атрофидаги йўллар транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун ёпилади. 

Бунга сабаб қилиб, шу кунлари пойтахтда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги Халқаро конференция ўтказилаётганлиги кўрсатилмоқда. Айтилишича, мазкур анжуманда 400 дан ортиқ хорижий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан қуйидаги йўлларда ҳаракатланиш вақтинча чекланиши мумкин:

  • ️Ислом Каримов кўчаси: Туробтўла кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;

 

  • Фурқат кўчасининг маҳаллий йўли: Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача;

 

  • Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми

 

  • Шунингдек, ушбу кўчаларга туташ йўлларда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1