1

Ҳиндистонда чақмоқ одамлар ўлимига сабаб бўлмоқда

ДУНЁ 12.07.2021, 16:12
Теглар: чақмоқ
Ҳиндистонда чақмоқ одамлар ўлимига сабаб бўлмоқда

Ҳиндистонда 16 киши селфи қилаётган вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда. 

Хабарда айтилишича,  11 киши XII асрга тегишли Форт Амер минораси устида селфи тушаётган вақтда чақмоқ уриб, ҳалок бўлган.  Ҳодиса юз берган вақтда минора усти ва деворида 27 киши бўлган. Баъзилар эса чақмоқ чаққан пайт ерга сакраган. 

Полиция ходимининг журналистларга хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги ёшлар бўлган. Шунингдек, кеча, 11 июль Жайпурда жойлашган Рожистонда ҳам чақмоқ чақиши оқибатида 9 киши вафот этган. 

Хабарга кўра, Ҳиндистон Бош вазири Ашок Геҳлот ушбу ҳодиса оқибатида вафот этганларнинг оиласига 500 минг рупия (6700 доллар) миқдорида компенсация ажратган. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ҳар йили чақмоқ уриши оқибатида икки мингга яқин ҳинд ҳалок бўлади. 

Уттар-Прадеш штатининг бир нечта туманларида камида 41 киши - асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлган. 14 та энг юқори ўлим Оллоҳобод шаҳрида (Праяграж номи билан ҳам танилган) қайд этилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қурбонлар сони икки штатда жуда кўп, чунки кўпчилик одамлар очиқ ҳавода қишлоқ хўжалиги ва қурилишда ишлайди.

Ҳиндистон метеорология бошқармасининг маълум қилишича, мамлакатда 1960 йиллардан ҳозиргача бўлган даврда чақмоқ уриши оқибатида ўлимлар сони икки баробарга кўпайган.

Шарҳлар

Грузияда бир чақмоқ чақиши натижасида 500дан ортиқ қўйлар нобуд бўлди

14.08.2021, 20:19

Грузияда бир чақмоқ чақиши натижасида ярим мингдан ортиқ қўй нобуд бўлди. Жоржия штатининг Aхалкалаки муниципалитетидаги Диди-Aбули тоғида 530 қўй битта чақмоқ чақиши натижасида нобуд бўлган....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1