АсосийЖамият

Бўстонлиқда “Навқирон журналистлар” медиа-оромгоҳи иш бошлади (фото)

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоцацияси жорий йилнинг 2 апрель к...

'Бўстонлиқда “Навқирон журналистлар” медиа-оромгоҳи иш бошлади (фото)'ning rasmi

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоцацияси жорий йилнинг 2 апрель куни ЎзЭОАВМА аъзоларининг умумий йиғилишида “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” миллий медиа дастурини тайёрлаб қабул қилган эди. 

Ҳар бир лойиҳа мамлакатимизда кечаётган жадал жараёнлар, меҳнаткаш халқимиз ҳаётининг муҳим қирраларини чуқур ёритишга хизмат қилади. Медиа дастурдан замон талабига жавоб берадиган ниҳоятда долзарб 60 тадан ортиқ лойиҳа ўрин олган бўлиб, ҳозирда барчаси бирин-кетин ҳаётга тадбиқ этилмоқда. ЎзЭОАВМАга аъзо телеканаллар ижодий жамоалари уларни амалга оширишда фаол қатнашмоқдалар. Бугунги Янги Ўзбекистонга янгича нигоҳ билан қараб, юртимизда барча соҳаларда жадал кечаётган ислоҳотлардан, ёрқин ўзгаришлардан, янгиланишлардан мамнун, ҳаётидан рози оддий инсонлар, бугуннинг қаҳрамонларини, айниқса кўпроқ ёшлар  қиёфасини телеэкранларимизда, радиоканалларимизда талаб даражасида ёритмоқдалар.    

“Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” миллий медиа дастуридан ўрин олган “Ёшлар мултимедиа студиялари” лойиҳасида айниқса, етук  ёш журналист кадрларни  тайёрлаш, тегишли олий таълим муассасалари талаба ёшларининг малакасини ошириш, амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, улар иштирокида юқори сифатли мультимедиа материаллари тайёрлаш ва янги технологияларни ўқув жараёнларига жорий қилишга алоҳида аҳамият берилаяпти. Шунингдек, медиа дастурда журналистика ва ахборот технологиялари бўйича таълим бериладиган олий ўқув юртларида, Тошкент шаҳри ва ҳудудларда ҳам  “Ёшлар мултимедиа студиялари”ни ташкил қилиш кўзда тутилган.

3-7 май кунлари ўтказилган “Янги Ўзбекистон ёшлар нигоҳида” медиа-ҳафталигида мазкур мультимедиа студияларида ўз имконияти ва иқтидорини синаш мақсадида келган 400 нафардан ортиқ йигит-қизлар учун маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида ўқув машғулотлари, семинарлар, маҳорат дарслари ўтказилди. Ҳафталик якунига кўра, улар орасидан 100 нафар энг иқтидорли ёшлар саралаб олиниб, малакали медиа-мутахассислар гуруҳи шакллантирилди. Уларнинг асосий қисми Ёшлар марказий мультимедиа студиясида ўз малакаси ва маҳоратини оширмоқда. Масалан, лойиҳа қатнашчилари учун 9-20 июн кунлари Ёшлар ижод саройида ўқув-семинарлар ташкил этилди. Семинар қатнашчиларига халқаро медиа экспертлар, юртимизнинг таниқли журналист ва бошловчилари, мултимедиа воситаларининг мутахассислари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.Улар ёш журналистлар  олдида турган вазифалар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кўзда тутилган режалар ҳақида керакли маълумотларга эга бўлдилар. Бу ёшлар келгусида ижтимоий тармоқларда Янги Ўзбекистон ҳақида сифатли, юқори савиядаги фото, видео ва реклама материаллари контентини яратадилар, Инстраграмдаги аккаунтлар билан бемалол ишлайдилар. Бўлғуси ёш журналистлар ўқиш билан бирга, ҳозирданоқ ўзлари тайёрлаган медиамаҳсулотларини қатор нодавлат-нотижорат телеканалларида намойиш этиш ва моддий рағбатларни қўлга киритиш имконидан ҳам фойдаланадилар. Улар орасидан энг иқтидорли, билимли ва тажрибали йигит-қизлар, ёш журналистлар ЎзЭОАВМА томонидан  иш билан таъминланишини алоҳида қайд этиш лозим.

Ана шу  иқтидорли ёшлар учун 12 июль куни “Ёшлар мултимедиа студиялари” лойиҳаси асосида Бўстонлиқ туманидаги ёшлар оромгоҳида “Навқирон журналистлар” медиа-оромгоҳи иш бошлади.

Бу медиа-оромгоҳда  ёшлар сўлим табиат қучоғида ҳордиқ чиқариб, амалий ва назарий кўникмаларини ривожлантиришлари, бугунги кунда сайтлар фаолиятини ташкил қилиш ва кенгайтириш  юзасидан кўп маълумотлар олишлари мумкин. 

Шунингдек, оромгоҳда уларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, адлия вазирлиги, ЎзЭОАВМАнинг малакали мутахассислари, халқаро журналистика вакиллари, таниқли телерадиоканаллар бошловчилари, олимлар соҳага доир ўқув машғулотлари, маҳорат дарслари, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказадилар. Ёшлар турли мароқли спорт мусобақалари, дискатекаларда қатнашадилар. 

Бошқа янгиликлар