Тошкентда институт талабасига тан жароҳати етказган абитуриент 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

ЖИНОЯТ 12.07.2021, 17:12
Теглар: Талаба
Тошкентда институт талабасига тан жароҳати етказган абитуриент 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида, Тошкент Санъат ва маданият институти талабасига тан жароҳат етказган 19 ёшли абитуриентга ҳукм ўқилди.

Абитуриент Тошкент Санъат ва маданият институтида таълим олувчи ўзаро таниши билан бирга ўқувчи курсдоши уришиб қолишганидан хабар топади. Жабрланувчи талаба билан ўзаро гап талашиб, бир-бири билан жанжал қилиш мақсадида институт ҳудудидан чиқиб кетиш жараёнида, қасддан талабининг ортидан боради. Ўзаро гап талашиб қолган вақтида абитуриент жабрланувчи талабанинг қўлларини ушлаган холда, қучоқлаб кўтариб, унинг бош қисми билан ерга уриб тан жароҳати етказган.

Абитуриент Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е,к” бандлари билан айбдор деб топилди ва унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Судья томонидан ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, йигирма сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдиришга ҳақли экани тушунтирилди.

Шарҳлар

2022 йилдан бошлаб "Мирзо Улуғбек ворислари" республика танлови ўтказилади

22.01.2022, 11:21

2022 йилдан бошлаб ҳар йили «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови ўтказилади.Танловни ўтказишда:I босқич февраль-март ойларида туман (шаҳар)ларда ўтказилади ва унда энг юқори натижага эришган ҳар...
Талабаларга темир йўл чипталари учун 50 фоизли чегирма 25 декабрдан берилади

25.12.2021, 21:07

Олий ва ўрта таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчиларнинг қишки таътилида доимий турар жойларига бориб келишларига қулайлик яратиш мақсадида, ҳар йили 28 декабрдан 10 январгача поезд...
Олий таълим вазирлиги эмланган талабалар учун хушхабар эълон қилди

16.12.2021, 08:37

Аввалроқ талабалар контракт пулини тўлаш муддати узайтирилгани ҳақида маълум қилган эдик. Унга кўра, тўлов-контракт маблағларини тўлаш 2021 йилнинг 31 декабрига қадар мумкин этиб қўйилди.Шунингдек, Олий...
Ижарада яшовчи талабалар учун муҳим янгилик эълон қилинди

27.09.2021, 11:07

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди.Ҳукумат Қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1