АсосийJamiyat

Яккабоғда блогер ИИБга олиб келинди. У ҳокимият раҳбариятини обрўсизлантиришга урингани айтилмоқда

'Яккабоғда блогер ИИБга олиб келинди. У ҳокимият раҳбариятини обрўсизлантиришга урингани айтилмоқда'ning rasmi

Яккабоғ туман ҳокимининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари С.Авлаев 01.07.2021 йилда Яккабоғ тумани ИИБ бошлиғи номига Яккабоғ туманида истиқомат қилувчи фуқаро О.Э “ElmurodBloger” тахаллуси остида ҳамда Яккабоғ туманида яшовчи Ш.Слар ижтимоий тармоқларга Яккабоғ тумани ҳокимияти раҳбариятини обрўсизлантиришга қаратилган видеоматериаллар тайёрлаб чиқараётганликларини билдириб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.

Мазкур ҳолат Яккабоғ тумани ИИБ Навбатчилик қисмида белгиланган тартибда кайд этилган.

Мазкур ҳолат бўйича Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси капитан Д.С.Поёнов томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу сабаб Яккабоғ туманида истиқомат қилувчи “ElmurodBloger” тахаллуси остидаги фуқаро О.Э ҳамда Яккабоғ туманида яшовчи Ш.Сларнинг ҳаракатига қонуний бахо беришлик учун уларни Яккабог туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига таклиф этилган.

    Бошқа янгиликлар