АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади

'Бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 13 июль кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-35° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар