АсосийJamiyat

Жиззахда фуқаро 120 минг сўм эвазига ўз хонадонида аёл ва эркакка "шароит яратиб берди"

'Жиззахда фуқаро 120 минг сўм эвазига ўз хонадонида аёл ва эркакка "шароит яратиб берди"'ning rasmi

Жиззах шаҳар ИИОФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимининг 2 нафар профилактика инспектори фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш билан боғлиқ жиноятни фош этишди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қонун ҳимоячилари Жиззах шаҳрининг Халқобод маҳалласида яшовчи А.О. ўз турар жойида 120 минг сўм эвазига Шароф Рашидов тумани Яхтанлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи йигит ҳамда шу туманнинг Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аёлнинг жинсий яқинлик қилишлари учун шароит яратиб берганлигини аниқладилар. 
Қонунбузардан 120 минг сўм ҳужжатлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар