Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар бермоқда. Маълум бўлишича, куни кеча Тошкент вилояти Бўстонлик туманида жойлашган сўлим “Билдирсой” оромгоҳида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияларни қўлга киритган пара дзюдо ҳамда пара пауерлифтингчилар ва уларнинг тренерлари тақдирланди.
Ушбу маросимда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжайев иштирок етди.
Унда ХВИ ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган спортчиларга 100 миллион сўм, уларнинг тренерларига 50 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофотларининг сертификатлари топширилди.
Паралимпиячилар номидан сўзга чиққан Учқун Қуранбайев, Довурхон Кароматов, Фарҳод Умрзоқов, Севинч Салайева, Васила Aлибойева ва бошқалар давлатимиз томонидан кўрсатилаётган юксак еътибордан миннатдорлигини билдиришиб, Паралимпия ўйинларида бор куч ва салоҳиятини ишга солган ҳолда юқори натижалар кўрсатишга ваъда берган.
Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма олган пара дзюдочилар:
Еркаклар бўйича:
-60 кг: Шерзод Намозов,
-66 кг: Учқун Қуронбойев,
-73 кг: Феруз Сайидов,
-81 кг: Довурхон Кароматов,
-90 кг: Шуҳрат Бобойев,
-100 кг: Шариф Халилов,
+100 кг: Ширин Шарипов,
Aёллар бўйича:
-48 кг: Лобар Хуррамова,
-52 кг: Севинч Салайева,
-58 кг: Парвина Самандарова,
-63 кг: Нафиса Шерипбойева,
-70 кг: Васила Aлибойева.
Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма олган пара пауерлифтингчилар эса:
-61 кг: Рўза Қўзийева,
-88 кг: Фарҳод Умрзоқов,
-107 кг: Нуриддин Давлатов