АсосийDunyo

Қозоғистонда карантин чекловлари яна кучайтирилмоқда

'Қозоғистонда карантин чекловлари яна кучайтирилмоқда'ning rasmi

Мамлакатдаги епидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви муносабати билан Идоралараро комиссия "қизил" зонада жойлашган ҳудудларда карантин чекловларини кучайтириш бўйича чоралар кўрди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.

Бош вазир ўринбосари Ерали Туғджанов  баъзи хизмат турларини чеклаб туриш  бўйича  буйруқ берди:

  • Шаҳарлар, минтақалараро,  мунтазам (сайёҳлик) автобус ва микроавтобусларида ёловчи  ташиш;
  • Пляжлар ва аквапаркларни ёпиш ;
  • жамоат транспортидан фойдаланиш.

 

Дам олиш кунлари ва таътил кунларида қуйидаги фаолиятларни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.Унга кўра:

 

  • фитнесс марказлари, фитнесс клублари, ёга марказлари, спорт ва дам олиш масканлари, сауналар, курорт марказлари, сузиш ҳавзалари.
  • кинотеатрлар, театрлар, концерт заллари, филармониялар, компютер клублари, боулинг заллари, билярд хоналари, караоке, кўргазмалар;
  • майдони 2000 м²гача бўлган ноозиқ-овқат маҳсулотларини сотиш учун объектлар, очиқ бозорлар, ярмаркалар;
  • спорт иншоотлари (спорт мажмуалари, спорт мактаблари, спорт клублари, ўқув заллари);
  • ўқув марказлари, болалар ва катталар учун тўгараклар, болаларни ривожлантириш марказлари;

 

Иш кунлари фаолиятни чеклаш бўйича ҳамкўрсатмалар берилди:

  • Соат 20.00 гача фитнесс марказлари, фитнесс клублари, ёга марказлари, спорт ва дам олиш масканлари, сауналар, СПA марказлари, спорт иншоотлари, сузиш ҳавзалари;
  • Савдо уйлари, чакана савдо тармоқлари соат 18.00 гача иш юритади;

    Хулоса сифатида Бош вазир ўринбосари давлат органлари ва вилоят ҳокимлиги раҳбарларига тушунтириш ишларини кучайтириш, шунингдек, аҳолини коронавирус инфекциясига қарши емлашни қамраб олиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

 

Еслатиб ўтамиз, бугун Нур-Султон, Олмаота, Чимкент, Оқмола, Aқтўбе, Aтирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанда, Қўстанай, Мангистау ва Павлодар вилоятлари "қизил" зонада.

Бошқа янгиликлар