АсосийJamiyat

Камаз ҳайдаб кетаётган 12 ёшли Абдулхай тўхтатиб қолинди

'Камаз ҳайдаб кетаётган 12 ёшли Абдулхай тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Куни кеча Сурхондарё вилоятида давлат рақами белгисиз Камаз русумли автотранспорт воситасини 103 авто йўлида бошқариб келаётган 12 ёшли бола Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси  томонидан тўхтатиб қолинди

Маълум бўлишича, у Сурхондарё тумани Қизириқ туманидан ғиш тўкиб қайтаётган бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан инспектор томонидан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина вақтинчалик жарима майдончасига қўйилган.

Шу ўринда ЙХХБ барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, ота-оналардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган фарзандларига автотранспорт воситасини бошқаришига рухсат бермасликларини сўрамоқда.

Бошқа янгиликлар