Бу ҳақда ССВ хабар берди. Маълум бўлишича, 12 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 138 915 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилган. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 105 326 нафарни;
- 2-босқич эмланганлар 17 041 нафарни;
- 3-босқич эмланганлар 16 548 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 4 996 862 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 3 057 120 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 1 436 293 нафарни;
- 3-босқич эмланганлар 503 449 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 921 623 нафарни ташкил қилмоқда.
12 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (22 431 доза),
- Наманган вилояти (21 647 доза),
- Андижон вилояти (14 962 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Наманган вилоятида 630 705 доза,
- Фарғона вилоятида 627 250 доза,
- Андижон вилоятида 571 655 дозани ташкил қилмоқда.






