1

Сенат “Оёқяланг судрашди. Қонунни оёқости қилишди” қабилидаги хабарларга муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 13.07.2021, 11:53
Теглар: Сенат
Сенат “Оёқяланг судрашди. Қонунни оёқости қилишди” қабилидаги  хабарларга муносабат билдирди

Интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда “Оёқяланг судрашди. Қонунни оёқости қилишди” – урганчлик аёл Сенат Раиси ва Бош прокурордан кўмак кутмоқда” сарлавҳаси билан эълон қилинган  хабарларга қарата Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қуйидагича муносабат билдирди.

Хабараларда 2021 йил 19 июнь куни Урганч туманида ИИБ ходимлари ва бошқа идораларнинг вакиллари ҳокимнинг топшириғига кўра, фуқаронинг омборида сақланаётган 30 тонна буғдойни мажбуран тортиб олгани, фуқаронинг мулкига тажовуз қилишгани, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ўрнига уни хўрлашгани, соатлаб асоссиз ушлаб туришгани ва босим ўтказишгани айтилган.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Урганч тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани маълум қилинган.

Орадан шунча вақт ўтган бўлса-да, амалда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаётгани, бўлган босимлардан сўнг, фуқаронинг турмуш ўртоғи И.Р. инсульт бўлиб қолгани билдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мазкур ҳолат бўйича прокуратура органлари томонидан ўрганиш натижалари бўйича маълумотларни кенг оммага эълон қилишни сўраган.

Шунингдек, фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тегишли тартибда мурожаат қилинди.

Ўз навбатида, Қўмита қонун бузилиши ҳолатининг ҳар қандай кўринишига муросасиз эканлигини билдирди.

Шарҳлар

⚡️Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати ҳам тугатилди

31.01.2023, 10:22

Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.Унга кўра, Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси...
Ўзбекистонда гўдаклар ўлими кўпайган — Сенат

29.09.2022, 09:18

Олий Мажлис Сенати Кенгаши мажлисида Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш масаласи муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда...
Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Оринбаев Сенат раисига ўринбосар этиб сайланди

13.09.2022, 10:47

Бугун, 13 сентябрь куни, Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Сенат ахборот...
"Сенат „ади-бади“ айтишиб ўтирадиган жой эмас". Беҳзод Мусаев ва Акмал Бурхонов ўртасида дебат бўлиб кетди. Сенат раиси баҳсга аралашди (видео)

05.08.2022, 12:03

Сенатнинг 29-ялпи мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузаси баҳс-мунозарага айланиб кетди.Агентлик раҳбарининг сўзларига кўра, коррупцияга оид...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1