АсосийJamiyat

Туркия элсичи Олган Бекар Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги ислоҳотларга юқори баҳо берди

'Туркия элсичи Олган Бекар Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги ислоҳотларга юқори баҳо берди'ning rasmi

2021 йил 13 июль куни Олий Мажлиси Сенати Раиси Т. Нарбаева Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олган Бекарни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, О. Бекар Ўзбекистонда Президентимиз Ш. Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларга юқори баҳо берган. Томонлар парламентлараро мулоқотни ривожлантириш Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлик алоқаларини юқори босқичга олиб чиқишга, хусусан олий даражадаги ташрифлар давомида савдо-иқтисодий, инвестициавий ва технологик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни амалга оширишга хизмат қилишини таъкидладилар.

Музокаралар доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Бошқа янгиликлар