АсосийJamiyat

Расман: Намангандаги селда 8 киши ҳалок бўлди, 6 киши жароҳатланган

'Расман: Намангандаги селда 8 киши ҳалок бўлди, 6 киши жароҳатланган'ning rasmi

Аввалроқ, Наманганда кучли дўл ёғгани ва сел келгани ҳақида хабар берган эдик. 

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Косонсой туманида содир бўлган вазият юзасидан бирламчи маълумот берди. 

Унда айтилишича, бугун, 13 июль куни  Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган. Ушбу сел оқимлари 13:35 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани “Обод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Косонсой” сойидан оқиб келган.  

Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ бошлиқлари, Прокуратура органлари ходимлари чиқишган ҳамда вазият назоратга олинган.  

Ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

"Ҳудудда ФВВ қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда. Ҳолат бўйича дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.  Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар ваколатли органлар томонидан тақдим этилади",–дейилади ФВВ ахборотида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар