1

Бухорода "Қизил китоб"га киритилган ноёб қушни сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

ЖАМИЯТ 13.07.2021, 18:16
Бухорода "Қизил китоб"га киритилган ноёб қушни сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Жорий йилнинг 12 июль куни  ижтимоий тармоқлари орқали фуқаро Р.Л  томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Қизил китоби"га киритилган  чўл бўктаргиси (степной лунь)  қушни  OLX.UZ каналида сотаётганлиги маълум бўлган эди.  

Бухоро вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра,  Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Биохилмахиллик бўлими мутахассиси А.Гаффаров, Экология ва атроф - муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бухоро туман инспекцияси инспекторлари И.Ҳусейнов ҳамда К.Кароматов  томонидан назорат тадбирлари олиб борилиб, ўрганилди. Суриштирувлар натижасида қушни Бухоро шаҳрининг "Яшнабод" МФЙда яшовчи фуқаро Р.Л  ўз хонадонида парвариш қилаётгани маълум бўлди.

Қушни вақтинча парваришлаш ва кейинчалик табиатга қўйиб юбориш учун  Бухоро ихтисослаштирилган“Жайрон” питомнигига топширилди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 92-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1