1

Гулнора Раҳимова Молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

ЖАМИЯТ 13.07.2021, 21:44
Гулнора Раҳимова Молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғининг ўринбосари — Давлат харидлари департаменти директори сифатида ишлаган Гулнора Раҳимова Mолия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Гулнора Хашимовна Раҳимова Молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати маълумотига таяниб, "Газета.uz" хабар берди.

У тайинлангунга қадар, 2020 йил 2 октябрдан бошлаб Молия вазирлиги Ғазначилик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Давлат харидлари департаменти директори лавозимида ишлаган.

Гулнора Раҳимова (1975 йилда туғилган) Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган (1996). Меҳнат фаолиятини Миллий университет ўқув бўлими мутахассиси, Иқтисодиёт факультети менежмент кафедраси катта ўқитувчиси сифатида бошлаган (1995−2002). Миллий университетда катта илмий ходим (2011−2014), Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджет ташкилотлари ва молия органлари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув марказининг Давлат бюджетининг Ғазначилик ижроси кафедрасида катта ўқитувчи бўлиб ишлаган. (2014−2017) Кейинроқ ушбу бўлим бошлиғи сифатида фаолият олиб борган (2017−2019).

Шунингдек, у Молия вазирлиги Ғазначилигининг давлат харидлари ва мониторинги дирекциясининг раҳбари (2019), сўнгра Молия вазирлиги Ғазначилигининг давлат харидлари департаменти директори сифатида ишлаган (2019−2020).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1