1

Фарғонада аёл оилавий жанжал сабаб ўзини поезд тагига ташламоқчи бўлди

ЖАМИЯТ 14.07.2021, 06:54
Фарғонада аёл оилавий жанжал сабаб ўзини поезд тагига ташламоқчи бўлди

2021 йил 11 июль куни Қўқон-Бувайда темир йўл бекатлари оралиғи 22-кмда Бувайда тумани, “Жилва” қишлоғида яшовчи фуқаро Ў.З. ўзини поезд остига ташламоқчи бўлган вақтида, ТХТБ ППХ ходими уни ушлаб қолди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида фуқаро Ў.З. ҳақиқатдан ҳам оилавий жанжал туфайли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, ушбу фуқаро билан ота-онаси, маҳалла раиси ва маҳалла фаоллари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

“Жилва” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари мураббий этиб бириктирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1