1

“Нуроний” жамғармаси Андижон шаҳар Кенгаши раиси вафот этди

ЖАМИЯТ 14.07.2021, 08:05
“Нуроний” жамғармаси Андижон шаҳар Кенгаши раиси вафот этди

Таълим фахрийси Тўйчиев Тоҳиржон Абдуллаевич 2021 йил 13 июль куни 71 ёшида оламдан ўтди. Бу хақда Андижон вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Тўйчиев Тоҳиржон Абдуллаевич 1950 йил 12 август санасида Андижон шаҳрида туғилган. 1972 йил Андижон давлат тиллар педагогика институтини тамомлаб, ўз меҳнат фаолиятини Асака тумани 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси сифатида бошлаган.

Андижон вилояти халқ таълими тизимида 40 йилга яқин муддат  самарали меҳнат қилиб, минглаб шогирдларнинг катта хаёт йўлига қадам қўйишларига ҳисса қўшган Тоҳиржон Тўйчиев вафотига қадар “Нуроний” жамғармаси Андижон шаҳар Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Андижон вилояти ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1