Аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 15-16 июль кунлари Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.
Конференция доирасида Покистон Ислом Республикаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг тўқимачилик саноати вакиллари ва бизнес гуруҳлар иштирокида Тўқимачилик саноати форуми ташкил этилмоқда.
Форум бугун, 14 июль куни соат 11.00 "Wyndham Tashkent" меҳмонхонасининг конференциялар залида очилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур халқаро конференция фаолияти ҳақида маълумот бериш мақсадида унинг расмий сайти ҳам ишга туширилди.






