Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони қарийб 500 нафарга етди, пневмония қайд этилганлар сони эса 300 нафардан ошди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати.
2021 йил 13 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 117409 (+491) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-40 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
-32 нафари Андижон вилоятида,
-21 нафари Бухоро вилоятида,
-52 нафари Жиззах вилоятида,
-17 нафари Қашқадарё вилоятида,
-12 нафари Навоий вилоятида,
-45 нафари Наманган вилоятида,
-32 нафари Самарқанд вилоятида,
-20 нафари Сирдарё вилоятида,
-31 нафари Сурхондарё вилоятида,
-29 нафари Фарғона вилоятида,
-10 нафари Хоразм вилоятида,
-57 нафари Тошкент вилоятида,
-93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 319 нафар кишида пневмония аниқланди.
Касалликдан соғайганлар жами 112546 (+528) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 781 нафарни ташкил қилди.






