13 июльга кўра, Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 132 764 доза вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилмоқда.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 101 000 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 17 263 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 14 501 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача жами 5 129 626 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 3 158 120 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 1 453 556 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 517 950 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 938 529 нафарни ташкил қилмоқда.
13 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (20 685 доза);
- Наманган вилояти (20 669 доза);
- Самарқанд вилояти (15 495 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Наманган вилоятида 651 374 доза;
- Фарғона вилоятида 647 935 доза;
- Андижон вилоятида 584 240 дозани ташкил қилмоқда.






