Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 10 июль куни, Норин туманида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 9 июль куни соат 13:00 ларда, шу туманда жойлашган савдо дўконига бир нафар шахси номаълум аёл кириб, унга турли маҳсулотлар олишини айтиб, чалғитиб, савдо дўкони кассасида бўлган 1.200.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Норин туман ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Андижон вилояти Улуғнор туманида яшовчи, 2003 йилда туғилгант аёл содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 10 июль куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди.






