1

"Чирчиқ трансформатор заводи” AЖнинг бош директори вафот этди

ЖАМИЯТ 14.07.2021, 20:43
"Чирчиқ трансформатор заводи” AЖнинг  бош директори вафот этди

Ўзбекистон энергетика соҳасининг фахрий ходими Мубаракшин Руслан Газизович 59 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Р. Мубаракшин 1962 йилда таваллуд топган. Меҳнат фаолиятини 1985 йилда “Энергия” бирлашган диспетчерлик марказида электромонтёрликдан бошлаган. 2001–2017 йиллар оралиғида “Ўзбекэнерго” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарда турли лавозимларда, 2017-2019 йилларда “Ўзбекэнерго”  АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари, 2019-2021 йилларда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси, 2021 йил февралдан ҳозирга қадар “Чирчиқ трансформатор заводи” AЖ бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги бутун меҳнат фаолиятини энергетика соҳасига бахш этган фидоий энергетик Мубаракшин Руслан Газизовичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Р.Мубаракшиннинг ёрқин хотираси энергетиклар қалбида доимий сақланиб қолади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1