АсосийDunyo

АҚШда парашути очилмай қолган Британиялик аскар 4572 метрдан қулаб тирик қолди

'АҚШда парашути очилмай қолган Британиялик аскар 4572 метрдан қулаб тирик қолди'ning rasmi

Куни кеча Калифорнияда бир гуруҳ парашютчилар учаётган вақтда, улардан бири бошқарувни йўқотиши оқибатида , Атаскадеро шаҳридаги хонадонларнинг бирига қулаб тушган. 

Бу ҳақда Independent га таяниб "FOKUS" нашри хабар бермоқда

У аввал томни тешиб ўтган ва ошхонага қулаган. Қулаш вақтида уй ичида ҳеч ким бўлмаганлиги сабаб, ҳеч кимга жароҳат етмаган. Ҳамшира бўлиб ишловчи Роуз Мартин исмли қўшни аёл ёрдамга етиб келган. 

Машғулот пайтида 4572 метр (15 минг фут) баландликдан парашютчилар самолётдан сакраган. У эса турар-жой биносига қулаб тушган. Йиқилиш баландлигига қарамай, жиддий жароҳат олмаган. Нашр қилинган расмларда унинг ҳанузгача парашют камарларига боғланганлиги акс этган. Шунингдек, аскар қулаган вақтда уйнинг қўшниси ҳамшира Роуз Мартин шовқинни эшитиб, ёрдамга югуради. 

"Мен ҳайратда эдим. Мен уни текшириб кўрдим, кўзлари очиқ эди, лекин унинг жароҳати бор ёки йўқлигига амин эмас эдим. Шунинг учун ҳеч кимга уни жойидан кўчиришига йўл қўймадим. фикримча, бу ҳақиқатан ҳам мўъжиза"-дейди Мартин интервьюда . 

Аскар касалхонага жўнатилган , у эрда у ўрта даражада тан жароҳати олганлиги маълум бўлган.

Бошқа янгиликлар