Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва кечга томон Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 32-37° гача исийди.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон шаҳарнинг айрим жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Максимал ҳарорат 33-35° бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.
Фарғона водийси ва Қирғизистонга ёндош ҳудудларда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 15-16 июль кунларида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАВФИ БОР.






