Аввалроқ, 13 июль куни тахминан соат 22.30 ларда “Субо” номи билан танилган россиялик блогер Субхан Мамедов билан учрашиш учун пойтахтимизнинг Амир Темур ҳиёбонида 200 га яқин фуқарлар карантин чекловларига риоя этмасдан тўпланганлиги ҳақида хабар берилган эди..
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қўшимча маълумот тақдим этилди.
Келтирилишича, ўтказилган дастлабки текширув натижасига кўра, 26 нафар фуқаро (шу жумладан С.Мамедов ва унинг кузатувчилари) карантин қоидаларига зид равишда жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлганликлари учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди, 83 нафар фуқарога нисбатан ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнида, 9 нафар вояга етмаган шахсларнинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, огоҳлантирилди. Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
" Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашмаган, шунинг учун сизлардан карантин қоидаларига қатъий риоя этишингизни, республика махсус комиссиясининг қарорларига амал қилишингизни ва соғлиғингизга эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз. Ижтимоий тармоқлар орқали турли чақирувларга учманг ва жамоат тартибини бузманг", - дейилади ИИББ Ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга доир:






